Пенсильвания полицияси Walmart супермаркетида қурол билан одамлар ҳаётига таҳдид солган шахсни отиб ўлдиришди

Жамият 13 Декабрь 2015 1310

АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Walmart супермаркетида иккита тўппонча билан қуролланиб, одамлар ҳаётига таҳдид қилган номаълум шахс полициячи томонидан отиб ташланди. Бу ҳақда CNN телеканалида хабар қилинди.

Полициячилардан бирининг айтишича, бу шахс супермаркет биносига бостириб кирган ва мижозларга қурол ўқтала бошлаган. Воқеа жойига дарҳол полициячилар чақирилган. Улар супермаркетга киришган ва бу шахсдан қуролларини топширишни сўрашган. Лекин бунинг ўрнига у қуролларни полициячиларга йўналтирган.

Шундан сўнг, полициячилардан бири унга ўқ узишга мажбур бўлган. ОАВ маълумотига кўра, у маҳаллий шифохонага олиб борилгач, жон берган. Қайд этилишича, бу воқеа туфайли супермаркет мижозлари орасида ҳам, полиция вакиллари орасида ҳам жабрланганлар йўқ.

Айни вақтда ўлдирилганнинг шахсини аниқлаш учун текширув олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30076 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42352 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158808 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45019 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 112 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 769 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 417 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1891 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 166 Спорт
Кўпроқ янгиликлар