Покистоннинг Парачинар шаҳридаги бозорда портлаш юз бериши туфайли камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Geo TV телеканалида хабар қилинди.

Ҳукумат берган маълумотларга кўра, теракт бозор ҳудудидаги қишки кийимлар сотиладиган савдо марказида амалга оширилган. Бозор шаҳарнинг чекка қисмида жойлашган.

Қайд этилишича, теракт туфайли камида 50 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилган, улардан 15 нафарининг аҳволи оғир.

Гувоҳларнинг айтишича, савдо маркази ҳудудига портловчи қурилма икки киши томонидан ўрнатилган. Улар воқеа жойини тарк этишган уринганида, тутилиб ҳукуматга топширилган. Лекин ҳозирча ҳукумат бу маълумотни тасдиқламади.

Ҳодиса ҳудудига ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари етиб келишган ва тафсилотларни ўрганишга киришган.

Бундан олдинроқ, Покистон ҳарбий суди томонидан 2014 йили Пешовардаги мактаблардан бирига ҳужум қилганликда айбдор деб топилган 4 нафар судланувчи осиб ўлдириш орқали қатл қилинган ҳақида хабар берилганди.