Сўнгги маълумотларга кўра, Покистондаги парачинар шаҳридаги бозорда содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди, деб хабар бермоқда AAJ News.

Жароҳат олганлар сони 70 нафар бўлиб, уларнинг орасидан саккиз кишининг аҳволи ўта оғир. Жабрланганлар орасида болалар ҳам бор.
Портлашдан сўнг полиция туманни қуршаб олди ва икки нафар шубҳали шахсни қўлга олди.