Покистоннинг Парачинар шаҳридаги бозорда содир этилган теракт қурбонлари сони 15 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда шаҳар шифохонасидаги манбасига асосланган ҳолда, Dawn агентлиги хабар тарқатган.

Дастлабки хабарларда қурбонлар сони камида 10 киши экани айтиланди.

Манбанинг айтишича, шифохонада теракт содир бўлган ҳудуддан жароҳатланган ҳолда олиб келинган 47 киши бор ва улардан 15 нафарининг ҳаёти хавф остида турибди.

Қайд этилишича, ҳозирча бу теракт қандай восита орқали амалга оширилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Шунингдек, бу теракт учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмаган.

12 декабрь куни Покистон ҳарбий суди томонидан 2014 йили Пешовардаги мактаблардан бирига ҳужум қилганликда айбдор деб топилган 4 нафар судланувчи осиб ўлдириш орқали қатл қилинган ҳақида хабар берилганди.

Ушбу воқеа ва бугунги теракт ўртасида алоқадорлик борлиги тахмин қилинмоқда.