Кўзи ожизлигига қарамай, Акпар Мендебаиров ўз гуруҳида компьюетр билан ишлашни қойиллатади. У ҳатто дўстларига маърузалар ва рефератлар ҳам ёзиб беради.
Интернет нашрлардан бирининг мухбири у билан уюштирган суҳбатидан инсон доим ҳаракатда, изланишда бўлиши лозимлигини тушуниш мумкин.
— Акпарбек, айтингчи, нега айнан юристликни танлагансиз?

— Мен юристликни Қирғизистон Республикаси Юқори Кенгаши депутати Дастан Далабаевич Бекешевнинг тавсиясига кўра танлаганман. У киши бу касб орқали одамларга нафим тегиши ҳақида маслаҳат берган эдилар.
— Сиз бошқа талабалр билан баравар яхши ўқигансиз. Ҳатто айрим соғлом талабалар ҳам бунга эриша олмайди.
— Бу борада менга осон бўлган. Чунки ҳаётимда компьютер ўйинлари ва тунги клублар нималигини билмаганман (кулади).
Албатта, ўзига яраша қийинчиликлар бўлган. Брайл шрифтига эга адабиётлар фақат мактаб адабиётларидагина мавжуд бўлиб, махсус соҳа адабиётларида учратиш мушкул. Аммо Дастан Бекешевда электор китоблар бор экан.
— Уларни қандай ўқидингиз?
— Шундай дастур борки, у экранда нимабўлса, овоз чиқариб ўқиб беради. Шу ёрдамида билимимни оширганман.
— Маърузалардачи?
— Менда ноутбук бўлиб, ўқитувчи айтган маърузаларни тез ёзиб олишга ҳаракат қилардим. Кейин уларни ўша дастур орқали ўрганар эдим.
— Курашишга, исботлашга ва ҳаракат қилишга кучни қаердан оласиз?
— Келинг, тасаввур қилиб кўрамиз, мен уйда ўтираман ва ногиронларга ажратилган нафақани оламан. Бир ўзим яшай олмайман, кимгадир оғирлигим тушади. Бу кимга зарур?
Ҳозир эса менда мақсад бор, мен у томон ҳаракатланаман. Мустақил ҳаракатланаман. Тўғри, синглим гоҳида кийим танлашимда ёрдам бериб туради. Шу нарса мени жуда қийнаб келади: чунки кийим жавонимни ўзим тартибга солишни истайман. Ҳозир бунинг ҳам уддасидан чиқаяпман.
— Орзуларингиз борми?
— Ҳа, саёҳат қилишни истайман. Албатта, орзуларим бор. Тажрибага эга дунё ҳамжамияти бизнинг фуқароларга ёрдам берсин. Чунки улар яхши ҳаётга муносиб одамлар.