Мадриднинг "Реал" жамоаси германиялик ярим ҳимоячи Месут Ўзилни ортга қайтармоқчи.

Don Balon нашри хабарига кўра, мадридликлар уни Хамес Родригеснинг ўрнига олиб келишмоқчи.

Бундан олдинроқ, колумбиялик ёш футболчи Хамес жамоани тарк этиш ниятида экани хабар қилинганди.

Норасмий маълумотларга кўра, "Реал" раҳбарияти Ўзил учун "Арсенал"га 40 миллион евро таклиф қилмоқчи.

27 ёшли футболчининг лондонликлар жамоаси билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзил 2010 йилдан 2013 йилгача "Реал" шарафини ҳимоя қилганди.

Жорий мавсумда Ўзил "Арсенал" сафида 16 тур ўйинида 2та гол уриб, 11та голли узатма амалга оширган.