ИШИД террорчилик гуруҳи Суриянинг Хомс шаҳри марказидаги Ал-Аҳлий шифохонаси яқинида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Террорчилар шифохона яқинида миналаштирилган автомобилни портлатиб юборган.

Аввалроқ теракт оқибатида 22 киши ҳалок бўлгани, 10 киши шифохонага олиб кетилгани маълум қилинганди.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу теракт сабабли БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади.