Россия Мудофаа вазирлиги 13 декабрда Бойқўнғир космодромидан учирилган “Протон-М” ракетасида учирилган ҳарбий коинот қурилмасини ўз бошқарувига олди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Вазирлик матбуот-хизматида қурилмага “Космос-2513” рақами берилди, унинг кўрсаткичлари ёки вазифаси ошкор этилмади.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳарбий коинот қурилмасининг борт тизими нормал тартибда ишламоқда.