Рублевское шоссесидаги автотураргоҳга ўт қўйилиши натижасида тўққиз автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари берган маълумотга асосланиб, “Москва” шаҳар янгиликлар агентлиги хабар қилмоқда.

“д 48 тумани, Рублев шоссесидаги автотураргоҳда номаълум шахс давлат рақами бўлмаган бешта BMW спорткарини ёқиб юборди. Шунингдек, ёнғин пайтида автотураргоҳда жойлаштирилган тўртта бошқа машина ҳам зарар кўрди”, — дейилади маълумотда.
Ёнғин 30 кв. метр ҳудудда содир бўлган. У 8 дақиқа ичида ўчирилган. Айни дамда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.