Самюэль Это′О Туркия чемпионатида кетма-кет 8та ўйинда гол урди

Спорт 13 Декабрь 2015 1445

"Антальяспор" жамоасининг камерунлик тажрибали ҳужумчиси Самюэль Это′О Туркия чемпионати 15 турида "Мерсин Идманъюрду" клубига қарши кечган учрашувда гол урди ва жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Шу тариқа, 34 ёшли ҳужумчи саккизинчи ўйинда қаторасига гол уришнинг уддасидан чиққан.

Маълумот учун, шу йилнинг ёзида "Эвертон" сафидан "Антальяспор" сафига бориб қўшилган Это′О Туркия чемпионатининг 15 ўйинида 13та гол уриб, учта голли узатмага муаллифлик қилди.

Кўпроқ янгиликлар