Саудия Арабистони сайловлари тарихида илк бор аёл киши шаҳар ҳокимиятига сайланди

Жаҳон 13 Декабрь 2015 3778

Саудия Арабистони сайловлари тарихида илк бор мамлакат хотин-қизларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи берилди. Ана шу ислоҳотдан келиб чиқиб, хотин-қизлар вакиласи Макка шаҳри ҳокимиятига сайланди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилмоқда.

Агентлик берган маълумотга кўра, Салма бинти Хизаб ал-Отебий Мадрак кенгашига (Муқаддас Макка шаҳри ҳудуди) сайланган. Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссияси 13 декабрь куни маълум қилган.
Маълумот учун, Саудия Арабистони мутлоқ монархия мамлакати бўлиб, унда хотин-қизлар ҳуқуқи қаттиқ чекланган.

Кўпроқ янгиликлар