Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Starbucks қаҳвахоналар тармоғини “Рождествога карши адоватда” айбламоқдалар, деб хабар бермоқда Mashable портали.

Бу гал фойдаланувчилар Starbucks томонидан чиқарилган айиқ шаклидаги рождество печеньеси устидаги глазури рангини танқид қилишди.

Компания қизил шарф ўраб олган оқ айиқ кўринишидаги печеньелар чиқарди. Бироқ қаҳвахона мижозларининг фикрича, печеньеларга яқинроқ қаралганда айиқлар бўйнидаги қизил “шарфлар” айиқ бўйнидан оқаётган қонга ўхшаб кўринади.

Аввалроқ Starbucks Рождество учун чиқарилган стаканлар дизайни учун “Исо пайғамбарга адоватда” гумон қилинганди.