Саудия Арабистони Суриядаги сиёсий тартибга солиш жараёни учун нозир бўла олмайди, чунки у ихтилофдаги гуруҳларни қўллаб-қувватламоқда, деб айтди Суриянинг халқ муросаси вазири Али Ҳайдар Sputnik нашрига.

Ҳайдарнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони Суриядаги тинчлик жараёнини бошқара олмайди. “Саудия Арабистони Суриядаги сиёсий жараённи бошқара олмайди, чунки ихтилофнинг томони ҳисобланади ва қуролланган гуруҳларни қўллаб-қувватламоқда”, деб айтди Ҳайдар телефон орқали.

Ар-Риёдда 10 декабрда Сурия мухолифати анжумани бўлиб ўтди, унинг натижаларига кўра 32 кишидан иборат “олий кенгаш” тузилди. Бу кенгаш кейинроқ Сурия ҳукумати билан мухолифат номидан музокара олиб борувчи 15 кишини тайинлайди.