ТАПҲ газ қувурининг Туркманистондан ўтадиган қисмида қурилиш ишлари бошланди

Иқтисодиёт 13 Декабрь 2015 2469

13 декабрь куни Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувурининг (ТАПҲ) Туркманистон ҳудудидаги қисми қурилиши бошланди. Мари шаҳрида ўтказилган очилиш маросимида мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Покистон бош вазири Навоз Шариф, Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани Аҳмадзой ҳамда Ҳиндистон вице-президенти Муҳаммад Ҳамид Ансорий иштирок этди.

Қувур узунлиги 1814 километрни ташкил этиши мўлжалланган. Шундан 214 километрлик қисми Туркманистон ҳудудидан ўтади (Афғонистон ҳудудида 774, Покистондан Ҳиндистон чегарасигача 826 км). Афғонистондаги қувур Ҳирот ва Қандаҳор шаҳарлари бўйлаб, Покистондагиси Кветт ва Мўлтон шаҳарлари бўйлаб ўтиши ҳамда Ҳиндистон билан чегарадаги Фазилка шаҳригача бориши айтилган. Қувур бўйлаб газ ҳайдаш ишлари 2019 йилдан бошланиши кутилмоқда.

Қувур орқали йилига 38 млрд кубометр газ ташилиши имкониятига эришиш режалаштирилган (Кунига 90 миллион кубометр).

Ушбу лойиҳа қиймати 10 миллиард долларга баҳоланган бўлиб, уни амалга оширишда Туркманистонга Осиё тараққиёт банки молиявий кўмак беради.

Лойиҳанинг техник ва иқтисодий асосини банк буюртмасига кўра Британиянинг Penspen компанияси тайёрлади.

Маълумот учун, Туркманистон газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар