Турк ҳарбийларига таътил кунларини Россияда ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда Туркия Бош штаби маълумотларига асосланиб, Hurriyet газетаси маълум қилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу қарор Туркия қуролли кучларининг барча бўлинмаларига жорий этилган.
Маълумот учун, Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар Туркиянинг F-16 қирувчи самолёти Россиянинг Су-24 бомбардимончисини уриб туширганидан сўнг совуқлашди.