Хитой раиси Си Цзиньпин компартиянинг жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш зарурлигига ишонмоқда. Партия мактаблари Компартияга тўлиқ бўйсуниши тамойилига амал қилиши ва давлат учун коммунистик мафкура тамойилларини тушунувчи ходимларни тайёрлаши керак, деб ҳисобламоқда Си Цзиньпин.

“Ўртамиёна жамиятни қуриш ва Хитойнинг буюк миллий тикланиш ҳақидаги орзусига калит – бу ўз эътиқоди, ишончи, интизоми ва жавобгарлик ҳиссига мустаҳкам ишонувчи ходимлардир”, деб айтди Си Цзиньпин Пекинда бўлиб ўтган партия мактаблари иши бўйича умуммиллий йиғилишда,

“Хитойда кўп амалдорлар партия мактаблари курсларида таҳсил олишлари керак. Партия мактаблари вазифасига “калцийни тўлдириш ва суякни мустаҳкамлаш” киради”, деб коммунистик ғоялар асоси мустаҳкам эканлигини назарда тутиб айтди Си Цзиньпин.