Япония Бангладешга 1974 йилдан бери энг катта кредит тақдим қилади

Жаҳон 13 Декабрь 2015 2016

Япония ҳукумати Бангладешга инфратузилмавий ва инвестицион лойиҳаларни ривожлантириш учун 1,1 млрд доллар кредит тақдим қилади. Бу кредит 1974 йилдан бери тақдим қилинадиган энг йирик кредит бўлади, деб маълум қилинди Япониянинг Даккадаги элчихонасида.

Лойиҳалар орасида Бангладешнинг икки йирик шаҳри: Дакка ва Читтагонгдаги энергия тизимини мустаҳкамлаш бор. Бундан ташқари, пуллар соғлиқни сақлаш тизими ва биноларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларга йўналтирилади. 40 йилга бериладиган кредитга 0,01 фоиз ставкаси амал қилади.

Бангладеш, шунингдек, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлигидан хорижий ёрдам олади. Ўтган ой бўлиб ўтган учрашувда халқаро ҳамжамият мамлакат раҳбариятини хорижий ҳамкорлардан боғлиқликни камайтириш ва йирик лойиҳалар устида хусусий сектор билан яқиндан ишлашни бошлашга чақирди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70982 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37022 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21422 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80878 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61816 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 199 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 95 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 314 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1316 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 826 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар