Японияда энг узун осма йўловчи кўприги қурилди

Жамият 13 Декабрь 2015 3012

Япония марказида жойлашган Сидзуока префектурасида мамлакатдаги энг узун осма йўловчи кўприги қурилди. Бу кўприкдан Фудзи тоғи, Суруга бўғози ва Идзу ороли манзаралари кўриниб туради. 14 декабрда кўприк тантанали равишда очилгандан кейин ундан биринчи сайёҳлар сайр қилишлари мумкин бўлади.

Кўприк Mishima Sky Walk – “Мисиманинг осмон сўқмоғи” деб номланди. У Мисима темир йўл станцияси яқинида, чуқурлиги 70 метрни ташкил қилувчи жарлик устидан ўтказилди.

Жарлик дов-дарахт билан қоплангани сабабли, йўловчилар ярим шаффоф тўрсимон сиртга эга кўприкдан кетаётганларида уларда гўёки “яшил ўрмон денгизи” устида тургандек ҳис пайдо бўлади. Кўприк конструкцияси имконияти чекланган одамлар учун ҳам мўлжалланган: кўприкнинг эни иккита ногиронлар аравачаси бемалол сиғишига имкон беради.

Кўприк қурилиши 2012 йилда бошланган, унинг нархи 33 млн долларни ташкил қилган. Кўприкка ташриф буюриш 8,5 доллар туради.

Сидзуока префектураси раҳбарияти янги кўприк йилига 1,8 млн сайёҳни жалб қилишига умид билдирмоқда.

Кўпроқ янгиликлар