“Аш-Шабоб” гуруҳи жангарилари Кения шимолида ҳарбий юк машинасига пистирмадан ҳужум қилди, оқибатда бир аскар ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Яна икки ҳарбий яраланган. Таъкидланишича, ҳужум уюштирилган жой Сомали чегарасига яқин жойда бўлган, шунинг учун жангарилар ёрдам етиб келгунча қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Кения ва Сомали ҳудудида 2012 йилда “Ал-Қоида” билан бирлашган “Аш-Шабоб” террорчилик гуруҳи ҳаракат қилади.