“Нестле Ўзбекистон” қўшма корхонаси 2015 йилнинг 12 декабрь куни Тошкентдаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи болалар учун Янги йил байрамини ўтказиб беришди.

Тантанада пойтахтнинг “Яхши иш” гуруҳи волонтёрлари иштирок этишди.

Тадбир қулупнай мазасини берувчи янги маҳсулот NESQUIK® коктейлини чиқариш арафасида ташкиллаштирилди.

Компания берган маълумотга кўра, байрамга Ангрен шаҳридаги 34-болалар интернат-уйи ва Чирчиқдаги интернат-мактаб тарбияланувчилари таклиф қилинган.