"Ал-Қоида"нинг бўлинмаси Покистондаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Жаҳон 14 Декабрь 2015 2105

13 декабрь куни Покистоннинг Парачинар шаҳридаги бозорда содир этилган теракт учун жавобгарликни «Лашкар-э-жангви» гуруҳи ўз зиммасига олди.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, "Ал-Қоида" таъсиридаги бу гуруҳ бундан олдин ҳам Покистондаги шиаларга қарши бир неча марта терактлар содир этганди.

Манбанинг ёзишича, ушбу теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 24 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь куни шаҳарга кириш жойидаги назорат пункти олдида, қишки кийимлар сотилаётган савдо расталари яқинида содир этилди. Гувоҳларнинг кўзларига кўра, мазкур қўпорувчилик ҳаракати икки киши томонидан содир этилган. Улар жиноят жойидан яширинишга уринган вақтида маҳаллий аҳоли томонидан қўлга олиниб, ҳукуматга топширилган.

Дастлабки хабарларда қурбонлар сони 23, жароҳатланганлар 47 нафар, дея келтирилган эди.

Нашрнинг ёзишича, бомбаларни зарарсизлантириш бўйича гуруҳ раҳбари берган маълумотларга кўра, қурилмада 35-40 килограмм портловчи моддалар бўлган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар