Хитойнинг энг йирик интернет компанияси бўлмиш Alibaba Гонгконгнинг энг эски инглиз тилли газетаси - South China Morning Post’ни 266 млн долларга харид қилади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Шартномага кўра, Alibaba SCMP Group Ltd медиагуруҳининг ташқи реклама агентлиги, журналлари ва интернет-ресурсларига ҳам эга бўлади.
Шартнома ҳафта охирига қадар имзоланиши кутилмоқда.