Алишер Усмонов Россияда маданият ва санъат соҳасида йил ҳомийси деб топилди, дея хабар бермоқда «Фонтанка.ру».

Қайд этилишича, “Санъат, илм-фан ва спорт” инсонпарварлик жамғармасининг асосчиси ҳисобланган Усмонов Россия маданиятини қўллаб-қувватлашга катта ҳиссасини қўшди.

Тақдирлаш маросими IV Санкт-Петербург халқаро маданият форумининг Этнографик музейидаги расмий майдончаларидан бирида бўлиб ўтди.