Аллегри: А серияда 6та ўйинда кетма-кет ғалаба қозониш осон иш эмас

Спорт 14 Декабрь 2015 1055

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри А сериянинг 16 тури доирасида "Фиорентина"га (3:1) қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бизнинг футболчилар ўз спорт формаларини анча яхшилаб олишди. Рождествога қадар яна иккита ўйин ўтказамиз (бири Италия Кубоги доирасид 16 декабрь куни "Торино"га қарши, иккинчиси А Сериянинг 17 турида, 20 декабрь куни "Карпи" билан - кун.уз изоҳи). Биз етакчилардан жиддий ортда қолаётгандик ва танаффусга қадар уларга янада яқинлашиб олиш зарур.

Айни дамда жамоа яхши ўйнаяпти, аммо, ҳали тўпни назорат қилиш ҳамда тўпни оширишда хатоларни камайтириш устида ишланиши керак.

А Серияда кетма-кет олтита ғалабага эришиб, кучли тўртликка кириб олиш осон бўлмади. Октябрь ойида қайси ўринда бўлганимизни эсласак, қандай катта фарқни қисқартиришга эришганимизни англаса бўлади.

“Интер” ҳамон фаворит, лекин олдинда ҳали ўйинлар кўп ва мақсадимизга аста-секинлик билан яқинлашиб борамиз“, – деди Аллегри.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар