АҚШнинг 7та қурол ишлаб чиқарувчи компанияси қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи кучли ўнликка кирди

Жаҳон 14 Декабрь 2015 4159

Стокгольм тинчлик муаммолари тадқиқотлари институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва эълон қилинган 2014 йилнинг энг йирик қурол ишлаб чиқарувчи компанияларининг ўнлигига АҚШнинг 7та компанияси кирди. Ҳисобот ташкилотнинг расмий сайтига жойлаштирилди.

Юзталик рўйхатнинг бошида турган Lockheed Martin ўтган йил давомида 37.47 млрд долларга қурол-яроғ сотишга муваффақ бўлган. Ундан кейинги ўринда 28.3 млрд доллар кўрсаткич билан Boeing турибди. Кучли учликка Буюк Британиянинг BAE Systems компанияси (25.73 млрд доллар) якун ясади.
Шунингдек, кучли ўнликка АҚШнинг Raytheon, Northrop Grumman, General Dynamics, United Technologies Corp., L-3 Communications, Италиянинг Finmeccanica ҳамда Трансевропа Airbus Group компаниялари кирди.

Юзликка, шунингдек, Россиянинг 11 компанияси кирди.
“Россия компаниялари миллий ҳарбий харажатлар ва қуролланиш экспортининг кўтарилиши тўлқинлари устида бўлди. Биринчи юзликка ҳозир Россиянинг 11 компанияси киради, уларнинг даромадидаги умумий ўсиш 2013-2014 йилларда 48.4 фоизни ташкил қилди”, - деди институтнинг катта илмий ходими Симон Веземан.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22634 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62903 Жамият
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 51 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 135 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 367 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 590 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Кўпроқ янгиликлар