Аргентинанинг шимоли-ғарбидаги Сальта вилояти ҳудудида ҳаракатланаётган автобус йўл четидаги жарликка қулаши туфайли 41 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда TN телеканалидан хабар берган.

Манбанинг ёзишича, йўлда 3та автобусдан иборат колонна кетаётган бўлган. Ҳодиса туфайли яна ўнлаб киши жароҳатланган. Уларни бошқа 2 автобусдаги ҳарбий хизматчилар жарликдан олиб чиқишган.

Каналнинг аниқлик киритишича, автобус жар устидан ўтган кўприк бўйлаб ҳаракатланиш чоғида пастга қулаган. Маҳаллий журналистлардан бирининг маълумотига кўра, бу қулашга автобусдаги техник носозлик сабаб бўлган.

Бу ҳодиса Росарио де ла Фронтера шаҳридан 20 км масофада содир бўлган. Автобус 25 м пастликка қулагани айтилган.