The Australian газетаси ўз саҳифаларида оч қолиб қуёш батарейка бўлакларини еяётган ҳиндулар карикатурасини чоп этганидан кейин ирқчиликда айбланмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди

Қайд қилинишича, карикатурачи Билл Лик климатик келишув имзоланганидан кейин ўзининг янги расмини чизган. Ҳозирда Ҳиндистон иссиқхона газларини сарфлаш бўйича , дунёда тўртинчи ўринда туради. Шу боисдан ҳам Лик ўз карикатурасида ҳиндистонликларни тасвирлашга қарор қилган. 

Социология фанлари профессори Аманда Вайс мазкур суратни «шокка солувчи» дея таърифлаган. Унинг фикрича, одамлар замонавий технологияларни тушунмайдиган саводсиз сифатида тасвирланган. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ва Буюк Британияда бу каби карикатуралар чоп этилган тақдирда катта шикоят ёзилган бўларди. 

Билл Ликнинг карикатураси твиттер ижтимоий тармоғида кескин танқидлар билан кутиб олинди. Кўпчиликнинг фикрига кўра, Ҳиндистонда энергетика тизими жадаллик билан ривожланиб бормоқда. 

The Australian бош муҳаррири ўринбосари Клайв Мэтисон нашрнинг сўнгги сонини батафсил текширувдан ўтказганини тасдиқлади. Бироқ карикатура бўйича изоҳ беришни истамаган.