«Реал» жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитес «Вильярреал»га қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Чемпионатда ғолиб чиқиш учун барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак, жумладан, бугунги каби ўйинларда ҳам. Аммо биринчи бўлимда расво ўйин кўрсатдик.

Биз ҳамон дарвоза томон энг кўп зарба берадиган жамоа бўлиб турибмиз, аммо ҳужумни якунлашда самарали ҳаракат қилишимиз лозим.

Нима учун Кроос захирада қолди? Боиси, унинг ўрнида Каземиро ўйнади», – дейди Бенитес.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» «Вильярреал»га қарши ўйин давомида дарвоза томон битта аниқ зарба йўллади. Бу жамоанинг мавсумдаги энг ёмон кўрсаткичи бўлди.