Италиянинг «Милан» клуби бош мураббийи Синиша Михайлович истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, миланликлар президенти Сильвио Берлускони сербиялик мутахассис олдига 2015 йилнинг қолган иккита ўйинида 6 очко жамғариш вазифаси қўйилган. Сўнгги икки турда жамоа «Сампдория» ва «Фрозиноне» клубларига қарши майдонга чиқади.

Агар Михайлович клубни тарк этадиган тақдирда унинг ўрнига Лучано Спаллетти, Кристиан Брокки, Мауро Тассотти, Франческо Гвидолин ва Черзаре Пранделлидан бири бошқариши мумкин.

Олдинроқ Михайловичга 4та учрашувда 12 очко жамғариш вазифаси қўйилганди. Бироқ «Милан» «Карпи» ва «Верона» билан дуранг ўйнади.