Фан инсоният олдида турган глобал муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериши лозим, деб айтди БМТ бош котиби Пан Ги Мун Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган БМТ бош котиби ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши йиғилиши иштирокчиларига видеомурожаатида.

“Сизлардан билимлар ва фанни инсоният хизматига қўйиш борасида тавсия кутиб қоламиз. Биз билимларни ночорликни йўқ қилиш, турмуш тарзини ошириш, фаровонликни таъминлаш борасида инсоният хизматига қўйишимиз керак”, деб айтди Пан Ги Мун.

Йиғилишда инсониятнинг барқарор ривожланиши масалалари муҳокама қилинди.

БМТ бош котиби ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши 2013 йилда ташкил этилган. Кенгаш олдида камбағалликни йўқ қилиш ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ва халқаро ҳажмажият фаолияти дастурлари ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Кенгаш таркибига фаннинг турли соҳаларини билдирувчи турли давлатлардан 26 та етакчи олимлар киритилган. Кенгашнинг котибияти функцияси ЮНЕСКО зиммасига юкланган.