Божхоначиларга жўнатмаларни очиб кўришга ижозат берилди

Жамият 14 Декабрь 2015 4816

Ўзбекистонда божхоначиларга декларацияда улар ҳақидаги зарур маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда халқаро жўнатмаларни очиб кўриш ҳуқуқи берилди.

Халқаро жўнатмалар ва курьерлик жўнатмаларини текшириш бўйича янги қарор Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинди.

Текшириш ўтказиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолатларга тааллуқли бўлади:
халқаро почта жўнатмалари – манзилли ёзма хабарлар, посилкалар ва қадоқланган босма нашрлар;

Халқаро курьерлик жўнатмалари – почта карточкалари, хат, бандероллар, посилкалар, босма нашрлар, қисқа муддатда қўлдан қўлга етказилиши лозим бўлган ёзишмалар.
Хориждан кириб келаётган мазкур жўнатмалар божхона назорат зонасига етказилади. Уларни транспорт ташкилотлари вакилларига топшириш ва улардан жўнатмаларни почта алоқаси операторлари ва провайдерларига етказиш божхона органининг масъул шахслари иштирокида амалга оширалади.

Жисоний шахс, почта алоқаси операторлари ва провайдерлари божхона органларига ҳар бир маҳсулотнинг қабул қилувчиси, номланиши, вазни, сони ва қиймати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган CN22, CN23 декларацияларини тақдим этишлари шарт.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар электрон кўринишда ҳам бўлиши мумкин.

Агарда жўнатмалар божхона назоратининг махсус техник воситалари кўриги жараёнида CN22, CN23 божхона декларацияларида кўрсатилмагани аниқланса, божхона органининг масъул ходими уларни очиб кўрсатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур текширув махсус ажратилган ва жиҳозланган биноларда ўтказилади.

Бунда қиймати 1000 АҚШ долларигача бўлган маҳсулотлар онлайн-дўконлар орқали махсус декларациясиз почта алоқаси хизматини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ тарзда экспорт қилиниши мумкин, дея ёзмоқда norma.uz.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар