Британиянинг George Inn паби родество байрамига бағишлаб энг улкан — 9 кг ли кечки овқат тайёрланди. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда. Бундан олдинги “рекордчи”нинг оғирлиги 4 кг эди.

Стоктон-он-Тис шаҳридаги пабда тайёрланган байрам таомида курка гўшти, картошка, сабзи, брокколи, шолғом ва бошқа маҳсулотлар ишлатилди.

BeardMeetsFood блогери Адам Баран ушбу таомдан татиб кўришга ҳад қилди, аммо охирига қадар еб тугата олмади. Нашрнинг маълум қилишича, Адам 3,6 кг миқдоридаги таомни қолдирган.