Британиялик астронавт, халқаро космик станция экипажи бўлган Тимоти Пик Рождество байрамини орбитада анъанавий британча пудинг билан бирга нишонламоқчи, дея хабар бермоқда РИА «Новости».

«Рождество, шубҳасиз, яқинларимни табриклаш учун телефон қиламан. Шунингдек менда бошқа космонавтлар билан бирга нишонлаш учун рождество пудинги бўлади», — дея таъкидлаб ўтган Пик Байконурдаги матбуот анжумани пайтида

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Пик станцияда россиялик Юрий Маленченко ва америкалик Тимоти Копройлар билан бирга парвоз қилиши маълум бўлганди.