Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА штаб квартирасида ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва гуруҳ босқичидан чиққан жамоалар ўзларининг навбатдаги рақиблари номларини билиб олишади.

Гуруҳлардан биринчи ўринни эгаллаган ҳолда чиққан жамоалар бошқа гуруҳларнинг ғолиблари билан дуч келишмайди.

16та клуб иккита саватчага ажратилган: Битта гуруҳда иштирок этган ва битта давлат клублари бу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

Бундан ташқари Россия ва Украина клублари ҳам ўзаро ўйнамаслиги таъминланади.

Гуруҳ ғолиблари: «Реал», «Вольфсбург», «Атлетико», «Манчестер Сити», «Барселона», «Бавария», «Челси», «Зенит».

Иккинчи ўрин билан чиққанлар: ПСЖ, ПСВ, «Бенфика», «Ювентус», «Рома», «Арсенал», «Динамо» Киев, «Гент».

Нимчорак финалнинг илк учрашувлари 16-17 ва 23-24 февраль кунлари бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинни гуруҳ ғолиблари сафарда ўтказишади. Жавоб баҳслари 8-9 ва 15-16 март кунларига белгиланган.

Қуръа ташлаш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 16.00да бошланади.

UZREPORT TV УЕФА ушбу маросимни жонли эфирда кўрсатади.