Қоҳира, Истанбул ёки Деҳлида яшаётган оддий мусулмонлар Европа ва АҚШ томонидан олиб борилаётган аксилтеррор ҳаракатларни қўллаб-қувватламаслик керак, деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, мазкур ҳаракатларда фақатгина Ғарб миллий манфаатларини илгари суришга уриниш мавжуд, дея хабар бермоқда The Daily Sabah газетаси.

Мақола муаллифининг фикрича, яқиндагина америкалик сиёсатчи Дональд Трамп томонидан илгари сурилган таклиф – мусулмонларни мамлакатга киритмаслик “кўролмасликни алангалатишнинг истисноли мисоли” эмас, балки мамлакат ташқи сиёсатининг табиий оқибатларидан бири ҳисобланади. Трампнинг исломнинг Европа қадриятларига таҳдид солаётгани ҳақидаги баёнотлари ва Туркиянинг ЕИга аъзо бўлишига чек қўйишга уринишлари ислом жамиятининг Ғарбга нисбатан ишончига ҳам путур етказмоқда.

Барча ривожланган мамлакатлар, жумладан, Россия ва Хитой ксенофобиянинг ўсаётгани Европада борган сари кенг тарқалган ҳодисага айланаётгани тўғрисида суҳбат қуришдан қочишмоқда, дея қайд этмоқда нашр.
Яқин Шарқдаги инқирозга Америка ва Россиянинг аралашуви адолат, қадр-қиммат ва озодлик учун курашни хунук сектант урушга айлантирди, бунда ҳар қайси томон қайсидир бир Ғарб мамлакатининг манфаатларига хизмат қилади.

ИШИД устидан ғалаба қозониш ёки Сурия президенти Башар Асад тузумининг ўрнатилиши терроризмни илдизидан қўпориб юбормайди, дея таъкидламоқда мақола муаллифи. Терроризм устидан ғолиб чиқиш учун айнан мусулмонларнинг ўзлари бу жараёнда иштирок этишлари лозим, дея қўшимча қилинади.