Маълумки, хонандалар Ойбек ва Нигоранинг тўйи шу йилнинг 21 ноябрь куни бўлиб ўтган эди. Шундан сўнг улар бир неча маротаба интервью беришга улгуришди. “Даракчи” газетаси билан ўтган навбатдаги суҳбатда улар чилла чиқишини кутиб ўтирмаганликларини, балки бир ҳафта ўтар-ўтмас тўй хизматларига чиққанларини тан олишди.

“Яхши ниятлар билан тўй ва тадбирларга олдиндан таклиф қилганлар кўп, - деди Ойбек. – Бизни ҳурмат қилиб чақиришган экан, рад этишимиз нотўғри”.

“Қолаверса, байрам олди тадбирлар кўп. Лекин фақат шошилинч ва зарурларига боряпмиз”, —қўшимча қилди Нигора.