Франция пойтахти Париж шаҳри яқинида номаълум шахс мактаб ўқитувчисига канцельярия пичоғи билан зарба берган.

Le Parisien газетасида ёзилишича, ҳужум қилувчи ниқоб таққан ва қўлқоп кийган эди. Гувоҳларнинг билдиришича, у ҳужум вақтида ИШИД тарафдори эканини аён қилган.

Ўқитувчи шифохонага ётқизилган, айни вақтда унинг ҳаётига жиддий таҳдид йўқ.

Бундан олдинроқ, Испанияда ёшларни ИШИД сафига ёллаш билан шуғулланганликда гумон қилинган шахс қўлга олинганди.