Жанубий Африка Республикаси президенти Правин Гордхэнни молия вазири лавозимига тайинлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, Гордхэн бир ҳафта ичида ЖАРда тайинланган иккинчи молия вазири бўлди.

9 декабрда молия вазири Нланла Нене кутилмаганда ўз лавозимидан бўшатилгандан кейин, унинг ўрнини кам таниқли сиёсатчи Дэвид ван Роуин бор-йўғи 4 кунгина эгаллади.

Гордхэн бу лавозимни аввал ҳам, яъни 2009-2014 йиллар давомида эгаллаган. У янги лавозимда 14 декабрдан ўз вазифаларини расман бажаришни бошлайди.