Калифорниядаги масжидга номаълум шахслар ўйинчоқ граната улоқтиришди

Жамият 14 Декабрь 2015 1446

Номаълум жиноятчилар АҚШнинг Калифорния штати жанубидаги Ҳафторн шаҳарчасида жойлашган масжидга ўйинчоқ граната ташлаб кетишди. Шунингдек, бу масжиднинг ташқи деворига "Иусис" ёзуви битиб кетилган.

АВС нашри хабарига кўра, масжид ҳудудидан ўйинчоқ граната топилгач, масжид ичидагилар эвакуация қилинган ҳамда сапёрлар чақирилган.

Шунингдек, шаҳардаги яна бир масжид деворида шундай ёзув аниқланган.

Айни вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Полиция бу ҳолатларда нафрат жиноятлари аломатларини қайд этган.

Бундан олдинроқ, Калифорнияда масжидга ўт қўйишда гумон қилинган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Калифонияда истиқомат қилувчи мусулмонлар журналистларга охирги вақтларда, хусусан Сан-Бернардинодаги оммавий қотиллик воқеасидан кейин таҳдид хавфи остида қолишганини айтишган.

Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Палм-Спрингсдан 120 км масофадаги Сан-Бернардино шаҳридаги ногиронларни ҳимоя қилиш марказида шу марказ ходими Сайд Ризван Фаруқ ва унинг рафиқаси Ташфен Малик отишма содир этган ҳамда 14 кишини ўлдириб, 21 кишини жароҳатлашганди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар