Шимолий Корея етакчиси Пхеньянда бўлиб ўтган учинчи Корейс молиячилари конференцияси иштирокчиларига йўллаган мурожаатида ривожланган давлатни яратиш жараёнини тезлатиш учун мамлакат молия тизимида радикал чораларни қўллаш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтди, дея хабар бермоқда Рёнҳап агентлиги.

“Ишончли молиявий манбалар миллий қудратимизни қувватлантириш ва буюк тараққиётга эришиш йўлида миллий жаннатни яратиш учун зарур”, - деди у.
Ўз навбатида, КХДР бош вазири ўринбосари Ро Ду Чхол мамлакат барча молиявий муваффақиятларга Ким Ир Сен, Ким Чен Ир ва Ким Чен Ин шарофати билан эришганини таъкидлаб ўтди.

Бундан аввалроқ эса Шимолий Корея 25 йил ичида илк маротаба молиявий масалаларга бағишланган мажлис ўтказгани маълум қилинган эди.