13 декабрь оқшомида Испания чемпионатининг 15 тури доирасида яна 3та ўйин ўтказилди.

"Вильярреал" - "Реал"
"Барселона" очко йўқотган турда "Реал Мадрид" ғалаба қозониб, асосий рақибига яқинлашиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. Бунга "Вильярреал" йўл қўймади.
Ўйиннинг 4-дақиқасида Жонатон дос Сантос йўллаган зарба устунни ларзага келтирган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб, Кейлор Навас ўз "устун"лари (оёқлари) орасидан тўпни ўтказиб юборди. Модрич ўз жарима майдончаси яқинида тўпни олдириб қўйди ва Букамбу жамоадоши Сольдадони бирга бир вазиятга чиқарди. Роберто вазиятдан оқилона фойдаланди ва ҳисобни очди.
Бу мағлубиятдан кейин мадридликлар ҳисобидаги очколар сони 30талигича қолмоқда ва жамоа учинчи ўринда.

Вильярреал – Реал 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 8 Сольдадо
Вильярреал – Ареоля, Мусаккьо, Коста, Байи (Рукавина, 84), Руис, Дос Сантос, Тригерос (Пина, 90), Сориано, Суарес, Бакамбу, Сольдадо (Матиас Науэль, 83).
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело (Хесе, 89), Данило, Рамос, Хамес, Каземиро (Ковачич, 79), Модрич (Иско, 78), Бэйл, Роналду, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Марсело (31), Рамос (66), Байи (72), Суарес (90).

"Атлетико" - "Атлетик"
Мадриднинг "Атлетико" клуби Испания чемпионати 15 турида ўз майдонида "Атлетик"ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди.

Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очган бўлсада, якунда мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилган. Ушбу ғалабадан сўнг мадридликлар ҳисобидаги очколар сони 35 тага етди ва Испания чемпионатида иккинчи ўринга қайтишди. Мусобақа етакчиси "Барселона" ҳисобида ҳам айнан шунча очко бор, аммо каталонияликлар қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига биринчи ўринни эгаллаб туришибди.

Атлетико – Атлетик 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 27 Лапорт, 1:1 – 45 Сауль, 2:1 – 67 Гризманн.
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль, Габи, Феррейра Карраско (Корреа, 58), Коке, Гризманн (Савич, 88), Вьетто (Торрес, 61).
Атлетик – Ирайсос, Лапорт, Эчейта, Баленсиага, Де Маркос, Итурраспе (Микель Рико, 59), Беньят, Рауль Гарсия, Боведа (Сусаета, 71), Адурис, Иньяки Уильямс (Кике Сола, 86).
Огоҳлантиришлар: Адурис (74), Габи (85).

"Эйбар" - "Валенсия"


Гари Невилл бошқарувидаги иккинчи ўйинда ҳам "Валенсия" ғалаба қозона олмади. Бу турда "Эйбар" билан сафарда ўйнаган виголиклар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтишди.
Эндиликда жамоа ҳисобидаги очколар сони 15 ўйиндан кейин 21та бўлиб турибди - 8 ўрин. "Эйбар" эса 10 ўринда жойлашган (21 очко).

"Эйбар" – "Валенсия" – 1:1 (1:0)
Голлар: Серхио Энрич, 45 (1:0). Хункa, 85 – автогол (1:1).
Амалга оширилмаган пенаьлти: Берхон ("Эйбар"), 66 (дарвозабон)
"Эйбар": Асьер Риесго, Рамис, Дос Сантос, Хункa, Капа, Дани Гарсия, Эскаланте, Кеко (Хайрович, 89), Серхио Энрич, Борха Бастон (Адриан Гонсалес, 78), Берхон (Инуи, 85).
"Валенсия": Доменеч, Барраган (Негредо, 76), Мустафи, Абденнур, Орбан, Жоау Канселу, Фуэго, Андре Гомеш, Де Пауль (Пьятти, 46), Данилу (Хосе Гайя, 68), Пако Алькасер.
Огоҳлантириш: Дос Сантос, 15. Де Пауль, 31. Орбан, 47. Мустафи, 65. Капа, 69. Хункa, 71. Дани Гарсия, 74. Фуэго, 84.
Четлатиш: Орбан (Валенсия), 63. Рамис (Эйбар), 90+2.