Россия Бош вазири Дмитрий Медведев расмий ташриф билан Хитойга боради. Бу ҳақда РИА «Новости» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, Медведев Чжэнчжоу ШҲТ ташкилоти давлатлари раҳбарлари билан ўтказиладиган йиғилишда иштирок этади. Шунингдек Медведев ХХР Бош вазири Ли Кэцян билан ҳам учрашув ўтказади. Шунингдек Хитой раҳбари Си Цзингпинг билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

Медведевнинг сафари 14-17 декабрь кунлари бўлиб ўтади.