Германия канцлери Ангела Меркель Германияга Россия билан яхши муносабатлар кераклигига қарамасдан, Украинадаги ихтилоф туфайли Россияга қарши санкцияларни узайтириш тўғри бўлади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Европа Иттифоқи Россияга санкциялар қўллаб, биргаликда ҳаракат қилди ва бу санкциялар Минск келишувлари амалга оширилгандагина бекор қилинишини айтди. Бу масала декабрда Европа кенгашида яна кўриб чиқилади ва менинг фикримча, Россия билан қанчалик яхши муносабатлар истамайлик, бу тўғри муносабат бўлган. Бизнинг тамойилларга амал қилиниши керак”, деб айтди Меркель.

Аввалроқ Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Россияга қарши санкцияларни узайтириш учун ҳеч қандай тўсиқ кўрмаётганини айтганди.