20th Century Fox киностудияси YouTube видеохостингига 2016 йилнинг июнь ойида киноэкранларга чиқиши кутилаётган «Мустақиллик куни 2: қайта туғилиш» фантастик фильмининг трейлерини жойлаштирди.

Фильмда бош ролларни Лиам Хемсворт, Майка Монро, Жесси Ушер ва Жефф Голдблюм ижро этишган.

Фильм сюжет биринчи фильм воқеаларидан 20 йил ўтиб содир бўлади. Душманлар бу сафар ҳам ер сайёрасига ҳужум уюштиришади. Бу сафар бу юришда ўзга сайёраликларнинг технологияларидан фойдаланишади.

«Мустақиллик куни» фильмининг давоми ишланиши ҳақида анонслар 2013 йилда бошланганди. Бироқ номаълум сабабларга кўра, картинанинг ишланиши тўхтаб қолганди. Орадан 20 йил ўтиб, янги қисмнинг экранга чиқиши кутилмоқда.

«Мустақиллик куни» кинокартинасида Уилл Смит ва Билл Пуллман бош ролни ижро этган бўлиб, 1996 йилда экранларга чиққанди. Ўшанда киножаҳон кинопрокатларида 800 миллион доллардан кўпроқ ишлаб топганди. Фильм бюджети 75 миллионни ташкил қилган. Фильм режиссёри Роланд Эммерих, мазкур иши учун «Сатурн» ва «Хьюго» мукофотлари билан тақдирланган.