Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг 11 декабрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Унда Чортоқ туман ҳокими А.Бойхонов лавозимидан озод этилди.

"Шу кунга қадар Чуст тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган Ойбекжон Ҳайдаров Чортоқ тумани ҳокими этиб тайинланди", деб хабар беради Наманган вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Ҳокимлик сайтига янги ҳоким ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган.

Бундан аввал Наманган вилоятининг Поп туманида ҳам ҳоким ўзгарган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 26 ноябрь куни Наманган вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг 6-сессияси бўлиб ўтган, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этиб, вилоятга янги ҳоким тайинлаганди.