National Interest: миграцион инқироз Европани ўз қадриятларини унутишга мажбур қилиш мумкин

Жаҳон 14 Декабрь 2015 1931

Тобора авжига чиқаётган миграцион инқирозни енгиб ўтиш йўлида Европа Иттифоқи ўз қадриятларини унутишга ва Туркияда инсон ҳуқуқлари бузилишига кўз юмишга тайёр, деб ёзмоқда National Interest газетаси.

Мақола муаллифининг эслатиб ўтишича, Европа Туркияга 3 млрд евро тақдим этишга тайёр, шунингдек, Анқаранинг ЕИга кириши борасидаги музокараларни тезлаштириш ва виза тартибини юмшатиш эвазига ундан Суриядан қочқинлар келишини сусайтиришни сўрайди.

Айтилган сумманинг энг катта қисмини – 534 млн еврони Германия тўлайди. Буюк Британия гарданига 410 млн, Францияга эса 386 млн евро тўғри келади. Марказий ва Шарқий Европанинг айрим давлатлари бундай ташаббусга қарши чиқишди, негаки ЕИ таркибига кирмайдиган давлатга бунча пул беришни ишончсиз қадам деб баҳолашди.
Нашр яқинда содир бўлган терактлардан сўнг Европа эгаллаган позицияни “сурбетлик” деб баҳолади. Таҳлилчи Фади Хакуранинг таъкидлашича, Туркиянинг ЕИга аъзо бўлишидан асосий мақсад иқтисодий манфаатларни кўзлаган бўлиб, мамлакатда демократияни ривожлантириш мақсади қўйилмаган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар