Назарбоев: бойлик билан кеккайиш керак эмас

Жаҳон 14 Декабрь 2015 4148

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев йил якунлари бўйича берган интервьюсида тадбиркорларга бизнесни қонунийлаштириш ва хусусийлаштиришда фаолроқ иштирок этиш зарурлигини эслатиб ўтди.

“Давлат бойиб кетишга имкон берган одамларни бирма-бир биламан. Ҳаммани қонунийлаштиришда иштирок этишга чақираман. Мен уларнинг ҳар бири қандай бойиганини биламан. Биринчидан, уларнинг ўзлари бунга қодир, ғайратли эдилар. Давлат улар учун шароит яратиб берди, бундан кеккайиш шарт эмас. Ночорликдан чиққан бойлар оддий уй қуриш ўрнига 4 қаватли уйлар қура бошладилар – бу уйни сақлаш учун қанча одам, фаррошлар керак?”, деб сўради Назарбоев.   

Назарбоев у Хитойда “Ипак йўли одами” мукофотига сазовор бўлгани ва бунга қўшимча яхши пул мукофоти ҳам берилганини айтиб ўтди.

“Мен бу пулнинг бир қисмини раҳм-шафқат жамғармасига, бир қисмини қозоқ тилини ўрганиш учун бердим. Мана ўша раҳм-шафқат жамғармасига берган 300 минг долларим. Мен ўзимдан жуда мамнун бўлдим. Даволана олмаган болалар, даволаниб нормал ҳаётга қайтдилар. Ўзига тўқ одамлар хайрия ишларида фаол иштирок этишлари керак, Қозоғистон бундай одамларни билиши керак – мана ночорлар, касалларга ёрдам берган саҳоватпеша, деб билсин. Мана, шу жамият нормал жамиятдир, биз бунга қараб кетмоқдамиз, биз ҳали ёш давлатмиз”, деб қўшимча қилди Назарбоев.   

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар