Қозоғистонликлар ҳалигача Ойдин Аимбетов фазода нима қилганини билмайди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев маълумот бермайди.

“Биз бу йил ўзимизнинг учинчи фазогиримизни коинотга учирдик. Улар коинотда нима қилаётгани ҳозирча одамларимизга тушунарсиз бўлиб қолмоқда, лекин ҳар эҳтимолга қарши барчасига унвон берилди. Умид қиламанки, улар ўзларини кўрсатади”, - деди Назарбоев душанба куни ўтган ал-Форобий давлат мукофоти билан тақдирлаш маросимида.
Қозоғистон телеграф агентлигининг маълум қилишича, шу йилнинг 2 сентябрь куни фазога парвозни амалга оширган Ойдин Аимбетов ушбу мукофот билан тақдирланди.

“Ҳеч нарсага қарамай, ҳар қандай мукофот ёшларни сиз эришган марраларга эришишга чақиради”, - хулоса қилди давлат раҳбари.