Дунё биржасида кетма-кет еттинчи сессияда нефть нархида пасайиш кузатилди. Бу ҳақда «Рейтер» ахборот агентлигининг Россия ва МДҲ давлатлари учун мўлжалланган нашри хабар тарқатди.

Унга кўра, Brent нефть маркаси 0,27 долларга арзонлаб бир баррели 37,66 долларга тушиб кетди.

WTI маркаси фьючерси бўйича нарх 0,17 долларга пасайиб бир баррель учун қиймат 35,45 долларни ташкил қилмоқда.

Манбанинг алоҳида қайд этишича, Brent маркасининг нархи 2008 йилдан буён илк марта 38 доллардан пастроқ кўрсаткични ташкил қилган.

ОПЕК нефть қазиб олишни чеклашни рад қилганидан кейин, 4 декабрдан буён ҳар куни иккала эталондаги нефть нархи пастламоқда. Ўтган олти сессиядан кейин умумий ҳисобда нефть нархи 13 фоизга арзонлашиб кетган.