Ўзбекистон оммавий тадбирлар чоғидаги хавфсизлик чораларини кучайтиради

Жамият 14 Декабрь 2015 8381

Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилнинг 8 август куни Урганч шаҳридаги “Ёшлар кўли” маданият ва истироҳат боғида содир бўлган фожианинг такрорланмаслиги учун барча зарурий чораларни кўради. Ўшанда боғда ташкил этилган концерт чоғида кўприк устида одамларнинг тўпланиши оқибатида у қулаган, оқибатда кўплаб одамлар жароҳат олган ва ҳаётдан кўз юмган эди.

Ҳукуматнинг “Томоша ва концерт фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан халқ сайллари, концертлар ва маданий тадбирлар чоғида қўйиладиган хавфсизлик талабларининг сўзсиз бажарилишини назорат қилишни кучайтириш кўзда тутилган.
Ҳукумат ИИВ, ФВВ, Маданият вазирлиги, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимиятларига оммавий тадбирлар ўтказилиш жойлари ва объектларининг мунтазам инвентаризацияси ва техник кўрикдан ўтказилишини таъминлашни топширди.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига лицензия ва рухсатнома талабларига қатъий риоя қилиншини назорат остига олиш, ташкилотчилар томонидан кўзда тутилган талабларнинг бажарилишини мунтазам равишда назорат қилишни йўлга қўйиш топширилди.

МТРК ва ЭОАВМАга теле ва радиоканалларнинг бадиий кенгашлари ишини танқидий кўз билан қайта кўриб чиқиш ҳамда тегишли материалларнинг юқори бадиий савиясини таъминлаб бериш топширилди. Шунингдек, “миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарга мос келмайдиган, ўсиб бораётган авлоднинг маънавий-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган” қўшиқ ва видеоклипларни эфирга чиқармаслик борасида чора-тадбирлар кўриш лозимлиги белгиланди.

МТРК, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво”, Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон бастакорлар иттифоқига миллий мусиқани ривожлантириш юқори савияли асарлар яратилишини қўллаб-қувватлаш топширилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 32099 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69564 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9555 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 132112 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 152 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 100 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 405 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 1014 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 5260 Спорт
Кўпроқ янгиликлар